Домой Наши работы «Ёшларнинг террор ҳаракатлардаги иштироки, сабаблар ва мотивацион асослар. Деструктив таъсирга қарши кураш...

«Ёшларнинг террор ҳаракатлардаги иштироки, сабаблар ва мотивацион асослар. Деструктив таъсирга қарши кураш йўллари. МТЎМ тажрибаси» мавзусидаги нутқи

Минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази (МТЎМ) ходимининг «Ёшларнинг террор ҳаракатлардаги иштироки, сабаблар ва мотивацион асослар. Деструктив таъсирга қарши кураш йўллари. МТЎМ тажрибаси» мавзусидаги нутқи.

Ҳурматли давра суҳбати иштирокчилари!

Экстремистларнинг дунёнинг турли мамлакатларидаги ёшларни радикал-экстремистик ва халқаро-террористик ташкилотлар (РЭТ/ХТТ) сафларига жалб қилиш истаги тобора кучайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Ахборот технологиялари ривожланган даврда радикаллашув ва ёллаш ҳолатларининг 80 фоизигача қисми Интернет орқали амалга оширилади.

Маълумотларга кўра, дунёда Интернетдан фойдаланувчиларнинг энг кўп қисмини айнан 18дан 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Чунки, бу ёшдаги инсонлар янгиликка ўч, турфа ахборотга қизиқувчан, хали мафкуравий иммунитети, ахборот билан ишлаш маданияти тўлиқ шаклланмаганлиги туфайли хар хил тузокларга тез илинади. Ҳозирда мамлакатимизда Интернетдан фойдаланувчилар сони 22 миллиондан ошган.

Афсуски, сўнгги пайтларда энг ташвишли тенденциялардан бири бу радикал одамларнинг алдаш йўли ва турли «имтиёзлар» таклиф қилиш орқали ўзбек ёшлари орасидан янги тарафдорларни ёллашга уриниш ҳаракатлари бўлмоқда. Марказдаги статистика шуни кўрсатадики, РЭТ ва ХТТга янги ёлланганларнинг аксарияти меҳнат миграциясида бўлиш пайтида ёлланган.

(Тажриба алмашиш мақсадида – 1-чи қискача видеолавҳа)  

Ёллаш жараёнини шартли босқичларга бўлиш мумкин:

  1. I. Босқич — Ёллаш асоси (пойдевори). Радикаллашув (Интернет)
  2. II. Босқич — Потенциал (салоҳиятли) ёлланувчиларни қидириш

III. Босқич           — Биринчи босқич мотивацияси

  1. IV. Босқич — Иккинчи босқич мотивацияси
  2. V. Босқич — Жалб қилиш (ёллаш)

Шу билан бирга, биз ёллашнинг асосий ва жуда муҳим таркибий қисми диний радикаллашув эканлигини аниқ билишимиз керак. Диний радикаллашув бошланиши ва кейинчалик ёллаш учун асосий сабаблар сифатида қуйидагиларни таъкидлаш мумкин:

-динга қизиқишнинг ўсиши (бу ерда асосий эътиборни биз ёшларнинг қаердан, кимдан ва қанака манбадан ўрганаётганлигига эътибор беришимиз керак);

-веб-ресурсларга, ижтимоий тармоқларга кириш имконияти;

-«салафий»ларнинг Исломни идрок этиш ғоялари ва сиёсий Исломнинг тарқалиши;

-зўравон экстремизм ғояларининг тарқалиши;

-радикаллашув (радикализация), айниқса ёшларнинг;

-мужохиддинни ХТТга ёллаш ва жалб қилиш.

Ёлловчилар ўз фаолиятларида «Youtube», «Facebook», «Telegram», «Instagram» ва «Zoom» каби ўзбек тилида сўзлашадиган ижтимоий платформаларда ўзбек ёшлари томонидан олинган асосий диний билимлардан максимал даражада фойдаланадилар.

Ислом радикализацияси ғояларини энг мунтазам равишда тарқатадилар:  Содиқ Самарқандий, Абдуллох Зуфар ва Махмуд Абдулмўмин. Айнан уларнинг маърузалари (ваъзлари) кeйинчалик ёллаш жараёнининг пойдевори бўлади ва жалб қилувчилар томонидан Ўзбекистон ёш фуқаролари билан ўзларининг «ишларида» фойдаланадилар. Шунинг учун биз аминмизки, виртуал макондаги диний тусдаги радикаллашувни энг хавфлилардан бири сифатида кўриб чиқишимиз керак.

(Тажриба алмашиш мақсадида – 2-чи қискача видеолавҳа)  

Радикаллар ўзларининг ахборот материалларида исломий атамаларни соддалаштиришга ҳаракат қилиб кўришмоқда. Улар орасида машҳур атамалар: «жиҳод» (Яратганнинг йўлидаги тиришқоқлик), «кофирлар» (иймонсизлар), «муртадлар» (Исломдан куфрга ўтганлар), «мужоҳидлар» (курашувчилар). Ахборот майдонида анъанавий Исломга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган стереотиплар яратилмоқда: «жиҳод, кофирлар ва Ғарб билан уруш»; «мужоҳидлар, адолатсизлик ва ёвузликка қарши курашувчилар»; «мужоҳидлар, шаҳидлар каби тўғри жаннатга тушишади»; «давлат куч тузилмалари, террор воситасидир ва ҳакозолар.

Натижада интернетда таъсирчан одамларга, шу жумладан ижтимоий ҳимояга муҳтож заиф гуруҳларга (ўспиринлар, ёшлар, меҳнат муҳожирлари) қаратилган таркиби бузилган контент яратилади. Шу билан бирга радикаллар ўз материалларида зўравон экстремистлар, жангарилар ва террорчилар фаолиятини оқлайдиган нафрат сўзларидан, иллюстрациялардан ва тақдимот материаллари намойишидан фаол фойдаланишади.

(Тажриба алмашиш мақсадида – 3-чи қискача видеолавҳа)  

ХТТ таркибига Ўзбекистон фуқароларини жалб қилиш (ёллаш) усуллари ва алгоритмларини ўрганиш шуни кўрсатадики, ўзбек этник жамоатига ёлловчилар, 2000 йилларнинг бошларида тайёрланган «Ал-Қоида» ишланмаларидан фойдаланадилар. Бу технологияларнинг асосий ва муҳим омилларидан бири бу — ёш мусулмонлар томонидан дин асослари тўғрисидаги билимларидан фойдаланиш ҳисобланади, ҳамда улар билан фаол ёллаш (жалб қилиш) ишларини олиб бориш тавсия этилади. Ва потенциал ёлланувчи шахсларнинг диний билимлари қанчалик чуқур бўлса, ёлловчилар бўлажак жангариларни ХТТ лагерларига етказиш бўйича дала қўмондонларининг буюртмалари шунчалик осонроқ ва тезроқ бажарадилар.

Бундай ёндашувлар ИШИД технологияларидан фарқ қилади, — улар интернетда диний маълумотга эга бўлмаган потенциал ёлланувчиларнинг радикаллашувини назарда тутади, ва параллел равишда уларни халифаликка қўшилишга чақиради.

Терроризмга олиб борувчи зўравон экстремизм ва радикаллашув ғояларини қабул қилишга ҳисса қўшаётган Ўзбекистон фуқароларининг заифликлари. Биринчи мотивация босқичи: Олиб борилган тадқиқотлар заифликларни учта асосий гуруҳга таснифлашга имкон берди:

  1. Потенциал ёлланувчиларнинг шахсияти билан боғлиқ заифликлар;
  2. Потенциал ёлланувчилар бўлиб турган вазият билан боғлиқ заифликлар;
  • Потенциал ёлланувчиларнинг мафкураси билан боғлиқ заифликлар.

 

Ўз навбатида, асосий учта гурухнинг ҳар бири ўзининг заифликларига бўлинади:

1) Потенциал ёлланувчиларнинг шахсияти билан боғлиқ заифликлар:

  • Ёшларни квартира, автомобил сотиб олиш, уйни таъмирлаш, тўй қилиш, қариндошларни даволашда ёрдам бериш ва шунчаки ҳаётий харажатлар учун пул топиш мақсадида чет элга ёки пойтахтга кетишга мажбур қиладиган оилалардаги иқтисодий вазият билан боғлиқ заифликлар;
  • Оиладаги муаммо билан боғлиқ заифликлар (ёлловда ва жалб қилишда энг кучли тўсиқ бўла оладиган ота-онаси, ака-укаси ва бошқа қариндошларининг улар ёнида йўқлиги – чунки уйдан узоқда бўлган пайтда инсонда ўзини сақлаш инстинкти йўқолади);
  • Шахсий характер хусусиятлари билан боғлиқ заифликлар. Ички ўзига бўлган ишонч, жасорат, ҳаддан ташқари тажовузкорлик – ёлловчиларга бундай заифликлардан фойдаланишга имкон беради.

2) Потенциал ёлланувчилар бўлиб турган вазият билан боғлиқ заифликлар

  • Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бегона муҳит билан боғлиқ заифликлар ҳам аксарият инсонларни қийин вазиятга тушириб қўяди ва бундан ХТТга ёлловчилар ўз мақсадлари йўлида фаол фойдаланишади;
  • Адолатсизлик билан боғлиқ бўлган заифликлар, улар билан ёшлар уйида ёки меҳнат миграциясида дуч келиши мумкин – булар ҳам ёллаш ва жалб қилиш ҳаракатларини осонлаштириш учун жиддий омил ҳисобланади: коррупция, рэкет, скинхедлар, иш ҳақини тўламаслик ва ҳаказо;
  • Ёлловчилар Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқий саводхонлиги етарли эмаслиги, миграцияга оид қонунчиликдаги бўшлиқлардан (масалан, РФда) фаол фойдаланмоқдалар ва аслида ёшларни жалб қилиш йўлакларига ҳайдашмоқда. Айниқса бунақа заифлик, қонун билан боғлиқ муаммоларга дуч келган ва ноқонуний миграцияда бўлган фуқароларда намоён бўлмоқда.

3) Потенциал ёлланувчилар томонидан атрофдаги ҳақиқатни идрок этиш мафкураси билан боғлиқ заифликлар

  • РЭТ ва ХТТ ёлловчилари фойдаланадиган яна бир заифлик — бу мигрантофобия, у билан меҳнат миграцияси вақтида Ўзбекистон фуқаролари дуч келишади;
  • Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ўзларини меҳнат миграциясида топган ёшлар пайдо бўлган саволларга жавоб излаш учун сиёсат билан қизиқа бошлашади;
  • Балким, РЭТ ва ХТТ ёлловчилари томонидан фойдаланиладиган энг катта заифлик – уларнинг динга бўлган қизиқиши ва Интернетдаги турли хил ҳалокатли манбалардаги (шу жумладан «салафийлик» йўлига оид) маълумотларга кириш имкониятининг мавжудлигидир. Улар ичида энг хавфлироғи сиёсий исломга даъват қилиш ҳисобланади.

РЭТ ва ХТТга ёлловчилар одам жалб қилиш орқали пул топишади. Шунинг учун улар Ислом дини ҳақида бошланғич маълумотга эга бўлмаган (беш вақт намоз ўқиш ёки жума куни масжидга бориш) ёшлар билан «ишлашмайди».        Айнан шу сабабли ёлловчиларнинг потенциал жалб қилинувчи билан биринчи алоқа ўрнатадиган жойи — бу масжид ҳисобланади. Мавжуд маълумотларга кўра, 70 фоиздан ортиқ ҳолларда, ёлловчиларнинг жалб қилиш қурбонлари билан биринчи танишуви масжидларда бўлиб ўтган. Айнан ўша жойда ёлловчилар ёшларни қидиришади, чунки уйдаги ва у ердаги атроф-муҳитдаги фарқлар туфайли масжидларда ўзларини ишончсиз, ноқулай ёки ноўринроқ ҳис қиладилар.

(Тажриба алмашиш мақсадида – 4-чи қискача видеолавҳа)

Ёллаш (жалб қилиш) учун мотивация, 2-босқич: Потенциал ёлланувчилар биринчи босқичнинг мотивацион ишловидан ўтганидан сўнг, ёлловчилар жалб қилишни мустаҳкамлаш ва боғлаш учун тўрт далилдан фойдаланадилар. Ушбу жараёнда ўзлари томонидан тайёрланган ҳикояли (нарратив) видеоматериаллар фаол ишлатилади. Бу видеоларни шартли равишда учта тоифага бўлиш мумкин:

  • Кофирлар томонидан мусулмонларнинг хўрланишига далил;
  • Жиҳоднинг ҳақиқий мужоҳидларининг қаҳрамонлиги;
  • Кофирларга қарши курашнинг адолатлилиги.

РЭТ ва ХТТга ёллаш мотивациясининг иккинчи (якуний) босқичини шартли равишда қуйидаги далилларга бўлиш мумкин:

  • Сурияда ёки Афғонистонда оғир аҳволда қолган биродарларга ёрдам бериш. Ёрдам жуда хилма-хил бўлиши мумкин: тиббиёт ходими, ошпаз, қурувчи сифатида ишлашингиз мумкин — қўлга қурол олишнинг ҳожати йўқ;
  • Сурия ёки Афғонистондаги биродарларни кофирлардан ҳимоя қилиш. Кексаларни, болаларни, аёлларни ҳимоя қилиш ҳар бир мусулмоннинг — муқаддас бурчидир, диндошларимизни ҳимоя қилиш учун хижрат қилиш керак. Бундай ҳолларда, Яқин Шарқдаги ёки Афғонистондаги биродарларга ёрдам бериш кераклиги хақидаги видеоконтентдан фойдаланилади;
  • Ёлловчи мужоҳид образини қаҳрамонлик сифатида кўрсатишга уринади. Жанг санъатларини ўрганиш, яхши ўқ отиш қобилияти — видеолавҳаларда жуда фаол ишлатилади. Кўпгина видео материалларда ўқ отишни, жанг санъати асосларини биладиган ва хижрат қилишга чақирадиган болалар акс эттирилади;
  • Ниҳоят, пул ваъдалари — одамларни ХТТда қатнашишга ундайдиган муҳим омил ҳисобланади. МТЎМ маълумотлар базасида мавжуд бўлган маълумотлар, жалб қилинганларнинг «тўловлари» (ганорарлари) деб номланган бир неча тўлов схемаларини тавсифлайди.

Умумий олганда бизни фикримизча, инсонларнинг (яъни ёшларнинг) барча муаммолари маълумот етишмаслигидандир деб ҳисоблаймиз.

Терроризмга олиб борувчи зўравон экстремизм ва радикализацияни олдини олиш ва унга қарши курашишнинг асосий усуллари (йўллари) тўғрисида, МТЎМнинг тавсиялари ва чоралари хусусида олдин ўтказилган Давра суҳбатида Марказнинг бошқа эксперти томонидан етказилган. Шунинг учун фақатгина МТЎМ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида эслатмоқчиман, булар:

  • stopterror.uz интернет медиа-портали;
  • «Ватан Садоси» интернет-радиоси;
  • «.uch.nuqta.» номли медиа лойиҳа.

Қўшимча тарзда ёшларимиз ва чет давлатларда ўқиётган талабаларимизга эътиборлироқ бўлишимиз, ҳамда уларнинг медиа-саводхонликларини ошириш ва танқидий фикрлашни ўргатиш бўйича амалий ишлар олиб бориш лозим.

Нутқим якунида бир таклифни бермоқчиман – яъни биз юқорида шахсият, вазият ва мафкура билан боғлиқ шартли уч гурухнинг умумий олганда 9 хилдан ортиқ заифликларини кўриб чиқдик. Мана шу заифликларни битта “дарахт томирлари” деб ҳисобласак, улар кўпайган ва кучайган сари “дарахт ҳам улғайиб боради” ва охир оқибат ўша биз мухокама қилаётган радикаллашувга ва кейинчалик зўравон экстремизм ва терроризмга олиб келади. Демак бизлар ўзимизнинг амалий ишларимиз орқали ушбу “дарахт томирларига”га аста секин болта уришимиз керак деб ҳисоблайман, шунда дарахт кукаришининг олдини олишга ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.

Музаффар Тажибаев